..:: Welcome ! ::..
Профессионал бўлишни истайсизми?
Сиз иши кўп, вақти тиғиз одамсиз. Тасаввур қилинг, ишхонадан берилган вазифани бажара олмай қолдингиз. Шунда, бошқалар у ёқда турсин, ҳатто ўзингиз ҳам «эси паст, мияси йўқ, хом калла, бесавод, замондан оркада қолган» деган ёқимсиз таърифлар билан ўзингизни сўкасиз. Ёки чуқур билимдон, юқори интеллект соҳиби бўлсангизу хушмуомалаликдан бироз йироқ турсангаз, бари бир ишингиз кўнгилдагидек битмай, дилингиз хира бўлаверади. Бундай ноқулай вазиятларга тушмаслик учун эса соҳангизга доир билимларнинг ўзи билангина кифояланиб қолмай, ҳақиқий профессионалга хос бўлган қатор хусусиятларни ўзлаштиришингиз ва замонавий дунё тан оладиган этикет қоидаларига амал қилишингиз лозим.
Қўл бериб кўришиш.
Шарқда аёл кишининг эркак билан қўл бериб сўрашиши айб саналмаса-да, яхши қабул қилинмайди. Ғарб учун бу — оддий ҳол. Аммо Ғарб ва Шарқ тушунчалари ҳаётимизда аралашиб кетган ҳозирги пайтда кўп эркак-аёллар бу борада нима тўғри-ю нима нотўғрилигини билмай қолишмоқда. Айтиш мумкинки, иш юзасидан бўладиган учрашувларда қўл бериб сўрашишнинг ҳеч ёмон жойи йўқ. Шунга қарамай, муҳтарам эркаклар, аёл кишини ноқулай вазиятга солиб қўймаслик учун биринчи бўлиб қўл узатманг. Агарда аёлнинг ўзи сизга қўл узатса, қўл учида эмас, самимий, илиқ сўрашинг.
Таржимаи ҳол ёзиш.
Уни компютерда ёзиш керак. Тайёр бўлган таржимаи ҳолни А4 форматли оқ қоғозга чиқарасиз. Қоғознинг бир бурчига расмингизни ёпиштириб (3х4 ҳажмли, ишбилармонлар костюмида), иш таклиф қилаётганларга жўнатасиз. Керак бўлса (ҳамма жойда ҳам талаб қилинмайди, шу сабаб сўраб билганингиз маъқул), қисқа хат ёзиб (сиёҳли ручкада), таржимаи ҳолга илова қилишингиз мумкин.
Таржимаи ҳолга тўлиқ исм-шариф, туғилган вақти, оилавий шароити, яшаш манзили, телефон ва электрон почта манзили киритилади. Сўнг шу пайтгача ўқиган ва ишлаган жойларингиз, эгаллаган лавозимларингиз йилма-йил кўрсатилади; диплом(лар) олинган вақти, рақами, қайси чет тилини билишингиз ҳам ёзилади. Иловада қайси лавозимга да’вогарлигингизни билдирасиз.
Атрофингизда «тўғри» майда-чуйдалар бўлсин
Сизга дастлабки баҳо айнан шуларга қараб берилади. Шу боис укангиздан «ўғирлаб» олган ручка эмас, сифатли ёзув қуролингиз бўлсин. Сочингизга пластмасса, ялтир-юлтир безаклар эмас, оддий, кўзга ташланмайдиган тақинчоқларни тақинг. Қўл соатининг ҳам «бриллиант» кўзли, капалак, илон ва бошқа бачкана шакллисини эмас, хушбичим, сипосини танланг. Албатта ён дафтарчангиз бўлсин. Сумкани ҳамма ёғи бутун, саранжом ҳолда тутинг.
Ҳеч бўлмаса битта хориж тилида тўғри гапира олинг
Универсал варианти — рус ва инглиз тили. Бегона тилда оддий маълумотларни суҳбатдошга етказиш, умуман, эркин сўзлаша олиш учун бир йил кифоя қилар экан. Фақат қунт билан мунтазам тарзда шуғулланилса, бас.
Электрон почта манзилингизни (чет тилини билмасангиз ҳам) тўғри талаффуз қилинг.
«Нуқтали «и», «еттидаги «е» каби изоҳларни умуман ишлатманг. Инглиз ҳарфларини тўғри талаффуз қилиш ва ўз э-маилини саводли одамга хос равишда айтишни бир кечада ўрганиб олиш мумкин.
Зарур бўлса, қайта сўранг
Ҳақиқий профессионални суҳбат бошидаёқ, бераётган саволларидан аниқлаб олиш мумкин. Масалан: «Илтимос, исмингизни қайтаринг, ҳарфма-ҳарф айтсангаз, яхшироқ бўларди». У исм, манзил, рақамларни қайта-қайта сўрашдан чўчимайди. Бирон нарсани билмаслик ёки эшитмай қолишнинг ҳеч ёмон жойи йўқ. Яхшиси, вақтида — ўша заҳотиёқ сўраб олинг, Йўқса, эртага бу хатони тўғрилаш қимматга тушиши мумкин.
Кечиккан пайтингизда огоҳлантириб қўйинг
«Автобус кечикиб келди, троллейбуснинг «шохи» чиқиб кетди» каби бахонадар профессионаллик сифатларингизни йўққа чиқаради. Кечикишингазга фақат ўзингиз айбдорсиз, атрофдагиларда ўзингазга ишонч уйғота билиш ҳам фақат ва фақат сизнинг зиммангазда. Шунинг учун кечиккудай бўлсангаз, бошқаларни огоҳлантариб қўйишга одатланинг. Ўшанда кечикканингиз сабабини баён қилиб ўтиришга ҳожат қолмайди.
Ишбилармонлар костюмини танланг
Соҳангаздан келиб чиққан ҳолда кийининг. Агар хонанда, дизайнер, спортчи ва шу каби касбларга алоқангиз бўлмаса, ишга ишбилармонлар костюмида келишингиз лозим бўлади. Сиз ўзингизга қайси ранг ва бичим кўпроқ ярашишини билишингиз керак. Зотан, нотўғри танланган костюм сизнинг кайфиятингиз ва ташқи кўринишингизга салбий таъсир этиши мумкин. Эркаклар учун алоҳида огоҳлантириш — зинҳор ишбилармонлар кийими билан оқ пайпоқ кийманг.
Кундалик дафтар тутинг
Профессионал ҳамиша бажариши лозим бўлган юмушлар, бориши зарур бўлган учрашувларнинг вақти ва жойини, телефон ва манзилини кундалик дафтарига ёзиб олади. Ва шу сабабли у ҳеч нарсани ёддан чиқармайди (эслаб қолиш қобилияти зўр бўлгани учунгана эмас).
Компютерни ўрганинг
Ҳозирги кунда замонавий одамни компютерсиз тасаввур қилиш мушкул. Ҳақиқий профессионалдан, қайси ишга боришидан қатъий назар, компютер билими талаб қилинади. Wордда матн териб, уни принтердан чиқариб олишни билиш етарли эмас. Масалан, файлни архивлаш, скрипт, html каби атамалар сизга таниш бўлмоғи лозим.
Табассумингиз меъёрида бўлсин
Кўпчилик чиройли жилмайишни эплагани ҳолда кейин яна жиддий қиёфага сездирмай киришни уддалай олмайди. Атрофдагиларда яхши таассурот уйғотаман, деб нуқул тишнинг оқини кўрсатавериш одам ҳақида «енгилтак экан» деган нотўғри таассурот уйғотиши мумкин.
Олам билан алоқани узманг
Яъни уяли телефон ёки пейжерга эга бўлишингиз керак. Ёки қаерда, қачон ва қайси рақам орқали сизни топишлари мумкинлигини огоҳлантириб юринг. Бу нафақат ўзингиз, балки фирмангиз, мижозларингиз, ҳатто карерангиз учун ҳам муҳимдир. Ким билади, балки айнан ўша дақиқалар ҳаётингизни ўзгартириб юборар.
Ҳамкасбларингизнинг туғилган кунини ёдда тутинг
Агар бошлиқ бўлсангиз, унда албатта кундалик дафтарчангизга ҳамкасбларингизнинг туғилган кунлари рўйхатини киритишингиз шарт ва уларни эсдан чиқаришга ҳаққингиз йўқ.
Маошингиз ҳақидаги саволларга жавоб берманг
Ҳамкасбларингиз қизиқишмоқдами? Сирингизни ошкор қилманг! Бу ноўрин савол, деб ақл ўргатишнинг ҳам ҳожати йўқ. Шунчаки, бу рақам фақат сизгагина тегишли эканлигини айтиб ўтинг. Маошни уч сабабга кўра ҳамкасбларга ошкор этмаслик лозим: агар маошингиз юқори бўлса, улар ҳасад қилишлари мумкин; кам бўлса, ҳамкасбларингиз ишдаги мавқеингиз ўзлари ўйлаганчалик баланд эмас экан, деб ҳисоблашлари мумкин; яхши маош олаётганингизни билиб олган ҳасадгўй ҳамкасбларингиздан бири эса (ёки бир нечтаси) бошлиқ билан бўладиган бирор суҳбатда уни сизга қарши қайраши мумкин.
Расмий хат ва ариза ёзишни ўрганинг
Ўнг томонда адресат кўрсатилади (фирманинг номи, ФИО), сўнг бир неча қатор ташлаб, хатни сўз бошидан йўлланаётган одамга «Ҳурматли…» деган мурожаат билан бошлайсиз. Кейин яна икки қатор ташлаб, хат бошидан, мақсадингизни қисқа ва лўнда ёритасиз. Яна икки қатор ташлаб чапдан исм-фамилиянгиз, имзо ва санани қўясиз. Агар хатингизни «Ҳурматли…» деб бошлаган бўлсангиз, уни «Ҳурмат билан…» деб тугаллаш шарт эмас. Қоғозни ҳам, конвертни ҳам юборилаётган жойга қараб танлаш керак: қоғозда, конверт уцида ҳеч қандай гуллар, юракчалар тасвири бўлмаслиги лозим.
Яхши дам — меҳнатга ҳамдам
Дам олиш кунлари, тунда, меҳнат таътили вақтларида чарчоқни чиқариш керак. Иш пайтида ҳам ўн-ўн беш дақиқача дам олволиш зарур. Йўқса, сиздан унумли ва фойдали иш кутиб бўлмайди. Чарчоқ сабаб ишларингиз юришмайди. Бу эса, аввало, сизнинг, қолаверса, ҳамкасб ва яқинларинпизнинг ҳаётини ўзгартириб юбориши, турли муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Вақтида дам олсангиз, янги ғоялар пайдо бўлади, натижада ҳаётга бошқача назар билан ёндошадиган бўласиз.
Олдингизга аниқ мақсад қўйинг
Бир йил, уч ё беш йил, бир умрни мўлжалланг. Чунки бундан қисқа муддатга қўйилган мақсадлар режа эмас, иш вақтини тақсимлаш ҳисобланади. Бирор арзирли мақсад бўлгандагина вақтни тақсимлашдан маъно бўлади, шундай эмасми? Ривожланиш, бирор чўққини эгаллаш учун эса, аввало, мақсад муҳим.
Lorem ipsum dolor sit amet, consectetuer adipiscing elit. Quisque sed felis. Aliquam sit amet felis. Mauris semper, velit semper laoreet dictum, quam diam dictum urna, nec placerat elit nisl in quam. Etiam augue pede, molestie eget, rhoncus at, convallis ut, eros. Aliquam pharetra. Nulla in tellus eget odio sagittis blandit. Maecenas at nisl. Nullam lorem mi, eleifend a, fringilla vel, semper at, ligula. Mauris eu wisi.
Leave a reply